БМТ: 2022 йил бошидан бери 100 дан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Mon, 10 Oct 2022 04:53:32 GMT )
октябр 10, 2022 09:53 Asia/Tashkent
  • БМТ: 2022 йил бошидан бери 100 дан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлди
    БМТ: 2022 йил бошидан бери 100 дан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлди

БМТнинг Ғарбий Осиёдаги тинчлик бўйича махсус вакили жорий йил давомида сионистик режим жангарилари томонидан 100 даноритқ фаластинлик шаҳид этилганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТнинг Ғарбий Осиёдаги тинчлик бўйича масус вакили Тор Винсланд ўз баёнотида босиб олинган ҳудудларда кескинлик кучайганидан афсусда эканлигини билдириб, хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви жумладан босиб олинган Ғарбий соҳилда ҳамда Шарқий Қуддусда фаластинликлар ва Исроил хавфсизлик кучлари ўртасида қуролли тўқнашувларнинг авж олишидан чуқур хавотирдаман деб таъкидлади.

Винсланд ўз сўзларида 2022 йил бошидан бери босқинчи сионистик режимнинг Ғарбий соҳилда жумладан " А ҳудуди" даги ҳарбий амалиётлари сезиларли даражада кучайган бир пайтда камида  100 нафар фаластинлик жумладан болалар ҳалок  бўлган.

БМТ махсус вакили шунингдек бу тўқнашувларда 16 нафар сионист ҳам ҳалок бўлган деб айтди. Бу вазиятдан хавотир билдирган Винсланд Ғарбий соҳилда  тўқнашувнинг кучайиши нафрат, қўрқув ва ғазаб муҳитини кучайтиришни ва бу тўқнашувларнинг олдинги олиш кераклигини маълум қилди.

Шу  билан бир вақтда Фаластин манбалари ҳам муддатсиз очлик эълон қилган фаластинлик маҳбусар сони тобора ортиб борётганини хабар қилдилар.

Ёрлиқ