Туркиянинг кўмир конида юз берган портлаш қурбонлари сони 40 кишига етди
Туркия ИИВ бошлиғи бу мамлакатнинг Бартин кўмир конидаги портлаш қурболарини 40 кишига етганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу мамлакатнинг Бартин вилояти Амасарой ҳудудидаги кўмир конида содир бўлган портлаш билан боғлиқ сўнгги қутқарув ва ёрдам фаолияти ҳақида гапириб, афсуски шахта портлаши қурбонлари сони 40 кишига етди ва яна бир кончи ҳамон бедарак юқолган деб изоҳади.
Сойлу сўзларининг бошқа қисмида, портлаш содир бўлганидан кейин кончиларни қутқариш учун 300-350 метр чуқурликда кўплаб ишлар олиб борилмоқда деб таъкидлади.
Шахтада юз берган кучли портлашдан кеййн Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ички ишлар ва энергетика вазирлари Сулаймо Сойлу ва Фотиҳ Донмузни бу ҳодиса билан шуғулланиш учун масъл қилди.
Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоинй Чофий кўплаб ходилариниг ўлими ва жароҳатланишига олиб келган Туркиядаги бу бахтсиз ҳодисадан сўнг, қурбон бўлгаларнинг оила аъзоларига, дўст ва қардлш Туркия халқига ва ҳукуматига ҳамдардлик йўллади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Туркия шимолидаги шахтада юзага келган портлашда инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан туркиялик ҳамкасбига ҳамдардлик йўллади.