Австралиянинг Қуддусга нисбатан позициясини ўзгаргани сионистик режимни ғазаблантирди
(last modified Tue, 18 Oct 2022 10:16:34 GMT )
октябр 18, 2022 15:16 Asia/Tashkent
  • Австралиянинг Қуддусга нисбатан позициясини ўзгаргани сионистик режимни ғазаблантирди
    Австралиянинг Қуддусга нисбатан позициясини ўзгаргани сионистик режимни ғазаблантирди

Сионистик режии Австралиянинг янги ҳукуматининг олдинги ҳукуматининг Қуддусни ушбу режимнинг пойтахти сифатида тан олиш қарорини бекор қилишга қаратилган ҳаракатларидан ғазабини билдириб, буни шошқалоқлик ҳаракат эканлиги иддао қилди ва бурежимдаги Австралия элчисини чақиртирди.

Бугун Австралия ТИВ раҳбари Пани Вонг ҳам Канберра давлатини аввалги вазирлар маҳкамасининг Қуддусни сионистик режим пойтхати сифатида тан олиш ҳақидан қарорини бекор қилишини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг сионистик режимнинг israel news сайтига таняниб хабар қилишича, бугун сионистик режим бош вазири Яир Лапид  Австариля ҳукмрон партиясининг Қуддусни ушбу режимнинг пойтахти сифатида тан олиши бўйича мамлакатнинг аввалги позициясидан чиқишга қаратилган ҳаракатига жавобан Канберранинг янги ҳукумати позициясининг ўзгариши хавотир уйғотмоқда деб айди.

Сионистик режим ТИВ бугунги баёнотида Австралия элчиси бу масалага норозилик билдириш учун чақирилганини ҳамда  Исроил режими Австралия ҳукуматининг узоқни кўра билмайдиган сиёсий мулоҳазаларга асосланган қарорига чуқур афсусда эканлигии даъво қилди.

Сионистик режим бош вазири ва ТИВ баёнотида бошқа давлатларнинг розилиги ёки рад этиши бу режимнинг  элчихонани Қуддусга кўчириш қарорига таъсир қилмаслигини таъкидлаган.

Байтулмуқаддаснинг сионистик мери Моше Леон Австралия қароридан ғазабини билдириб, Канберра давлатининг ҳаракати фаластинликлар ҳуқуқлари учун фойдасиз деб иддао қилди.

 

Ёрлиқ