Баҳрайн озодлик ҳаракати раиси: Баҳрайн сайловлари мухолифат овози ўчирмайди
(last modified Thu, 10 Nov 2022 10:31:02 GMT )
ноябр 10, 2022 15:31 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн озодлик ҳаракати раиси: Баҳрайн сайловлари мухолифат овози ўчирмайди
    Баҳрайн озодлик ҳаракати раиси: Баҳрайн сайловлари мухолифат овози ўчирмайди

Баҳрайн Озодлик ҳаракати раиси Баҳрайндаги сайловлар Ол-Халифа режимини ҳақиқатдан қочиш сериясининг бир қисмидир деб айтди.

Эслатиб ўтамиз Баҳрайн парламенти сайловлари  2022-йил 12-ноябрда бўлиб ўтади ва Баҳрайн инқилобчилари бир неча ойдан бери уни бойкот қилишга уриниб келмоқда, чунки улар бу сайловларни мамлакат халқи манфаатига мос де ҳисобламайдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги  сайтининг хабар қилишича, Баҳрайн озодлик ҳаракати  раиси Саъид Аш-Гаҳабий бугун Ал -олам телеканали билан суҳбатида,  Баҳрайн режими сайловларда иштирокчилари сони ортганидиган  далолат берувчи ёлғон статистик маълумотларни эълон қилиб фактларни яширмоқда деб айтди.

Аш-Шаҳабий ўз сўзларида, бу сайловларда иштирок этиш даражаси 15 ёки  20 фоиздан ошмайди.

Баҳрайн Озодлик ҳаракати раиси  келаси шанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган парламент сайловлари мамлакатдаги ўн йилдан ортиқ давом этган инқирозга ечим эмас ва мухолифат овозини ўчириш учун восита бўлмайди.

Баҳрайн режими келаси шанба куни ўтказмоқчи бўлган сайловларга халқ ва сиёсий оқимларини кенг миқёсидаги мухолифати кундан-кунга кучайиб бормоқда, шунинг учун Баҳрайнга қарши бўлган барча сиёсий гуруҳлар сайловларни бойкот қилиш барча халқдан сайловларда қатнашмасликни сўрашди.

 

Ёрлиқ