Эрон ТИВ матбуот котиби Ғазодаги ёнғинда қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди
(last modified Fri, 18 Nov 2022 08:16:32 GMT )
ноябр 18, 2022 13:16 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби Ғазодаги ёнғинда қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди
    Эрон ТИВ матбуот котиби Ғазодаги ёнғинда қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди

Эрон ТИВ матбуот котиби Ғазо сектори шимолидаги Жабалия лагеридаги ёнғинда қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Эрон ТИВ матбуот котиблиги ва ОАВ ишлари бўйича бош идросининг хабар қилишича,  бугун Эрон ТИВ матбуот котиби  ўз твитида Ғазо сектори шимолидаги  Жабалия лагерида содир бўлган фожиали ёнғинда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва Фаластин халқига ҳамдардлик билдирди.

Кеча ОАВ Ғазо сектори шимолидаги Жабалия лагерининг Тал- аз-затар шаҳридаги турар жой биносида кучли ёнғин содир бўлгани камида 21 фаластинлик ҳалок бўлган ва бир неча киши жароҳатлангани ҳақида хабар қилди.

Ғазо секторидаги  йирик ёнғин ортидан Фаластин маъмурияти жума кунини оммавий мотам куни деб эълон қилди.