Араб Лигаси Бош котиби сионистик режим жиноятлари ҳақида огоҳлантирди
Араб Лигаси бош котибининг айтишича, Сионистик режимнинг фаластинликларга нисбатан репрессиялари Фаластин ҳудудларида “вазиятни портлатиб юбориш билан таҳдид қиладиган даражада” кучаймоқда.
Зулмга учраган Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқлари етмиш йилдан ортиқ вақтдан бери сионистик режимнинг оёқлари остида эзилиб келинмоқда. Бу вақт ичида Қуддус ишғолчи режими фаластинликларга қарши энг шафқасиз жиноятларни амалга оширди.
Араб Лигаси Бош котиби Аҳмад Абулғайт деди:янги глобал инқирозлар араб минтақасидаги муаммолар ва инқирозларга соя солмаслиги керак, бунинг устига Фаластин масаласини четлаб ўтиш ёки эътибордан четда қолдириб бўлмайди.
Фаластин халқининг фақат апартеид деб таърифланиши мумкин бўлган Сионистик ишғолчи режимдан азият чекаётганига эътибор қаратган Абулғайз: Исроилнинг тажовуз ва репрессиялари шундай кучайиб бормоқдаки, бу ишғол қилинган ҳудудлардаги вазиятнинг портлаши учун огоҳлантириш бўлиб, халқаро ҳамжамият кўз ўнгида содир бўлмоқда; Афтидан, халқаро ҳамжамият музокаралар йўли билан икки давлат тузиш истиқболини муҳокама қилиш масъулиятидан қочган.
Араб Лигаси Бош котиби Европа давлатларидан 1967-йил чегараларидаги Шарқий Қуддус билан Фаластин давлатини унинг пойтахти сифатида тан олишни сўради.