ноябр 27, 2022 13:11 Asia/Tashkent
  • Жаҳон чемпионати арафасида 900 га яқин шахслар ислом динини қабул қилди
    Жаҳон чемпионати арафасида 900 га яқин шахслар ислом динини қабул қилди

2022 йилги Жаҳон чемпионати арафасида турли мамлакатлардан Қатарга келган 887 киши ислом динини қабул қилган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Ал-Жазира телеканалига таяниб берган хабарига кўра, ислом динини таблиғ қилиш учун Қатарга келган ҳиндистонлик машҳур мусулмон  миссионери Зокир Нояк ҳозиргача ЖЧ арафасида турли давлатларнинг 887 нафар фуқароси ислом динини қабул қилганини маълум қилди.

Нояк ўз сўзларида Қатарда азонни эшитиш кўплаб футбол томошонинларига таъсаир қилади деб деб айтди.

Ҳисоботга асосан Қатар Ислом ишлари вазирлиги ҳам жорий  2022 йилги ЖЧ билан бир вақтда Исломни таништириш дастурларини амалга оширмоқда.

Бошқа хабарга кўра, Тунис терма жамоаси мухлислари Қатарда бўли ўтган бу жаммоа ва Австралия терма жамоаси ўртасидаги  ўйинда Фаластни байроғини кўтариб, Фаластин халқи ишига содиқ эканликларини эълон қилишди.

Сионистик режимнинг Едиот Аҳаранот газетаси мухбирлари ҳам Қатарда мусулмонлар ва араблар бизни қанчалик ёмон кўришини кўрдик, бу ердан жуда ёмон туйғу билан кетамиз деб тан олдилар.

Сўнгги бир неча кун ичида Қатарда турли исломий давлатлар томошобинлари томонидан сионисти ОАВ гуруҳларини рад этилиши ва хўрланишига оид турли хабар ва суратлар чоп этилди.

 

Ёрлиқ