Сурия Демократик кучлари Туркия давлатининг шартларига аксиламал кўрсатди
(last modified Wed, 30 Nov 2022 07:49:09 GMT )
ноябр 30, 2022 12:49 Asia/Tashkent
  • Сурия Демократик кучлари Туркия давлатининг шартларига аксиламал кўрсатди
    Сурия Демократик кучлари Туркия давлатининг шартларига аксиламал кўрсатди

Сурия Демокртик кучлари (ҚАСД) матбуот котиби, Туркия давлати Сурия шимолидаги қуруқликдаги амалиётларидан воз кечиш эвазига Анқара шартларини қабул қилмаганини маълум қилди.

Туркия давлати ўз шартларини белгилаб, Сурия Демократик кучларида Суриянинг шимолий ҳудудидаги учта муҳим шаҳар- Манбиж, Айнула-араб /Кубани/ ва Тал Рифатдан агар бу мамлакат қуруқликдаги амалиётларини тарк этса ундан чиқиб кетишини сўради.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Анқара шартлари эълон қилинганидан кейин Сурия Демокртик кучлари матбуот котиби Ором Ҳано бу кучларнинг Туркия чегарасидан  30 километр масофага олиб чиқилиши, Суриядаги ПКК етакчиларининг Анқарага топширилиши, Туркия ҳарбий кучларининг бу давлат ва Сурия чегарасида бўлиши ёки ҳудуднинг тўлиқ Сурия армиясига  топширилиши Анқаранинг қуруқликдаги амалиётлари ўтказмаслик шартларидан эканлигини эълон қилди.

Яқинда Туркия ҳукумати Сурия шимолидаги қуруқликдаги амалиётларини бошлашини эълон қилди.

Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Колен ҳам кеча Туркиянинг Суриядаги ҳарби амалиёти исталган вақтда бошланиши мумкинлигини маълум қилган.

Туркиянинг Ироқ ва Суриядаги ноқонуний ҳужумларига Дамашқ ва  Бағдод давлатлари ҳамда бошқа Халқаро ташкилотларини қайта -қайта норозилик билдиришига қарамай, Анқара давлати терроризмга қарши кураш баҳонасида бу икки тарафга ноқонуний ҳужумларини давом эттирмоқда.