декабр 01, 2022 12:33 Asia/Tashkent
  • ИШИД террорчи гуруҳи ўзининг янги етакчисини таништирди
    ИШИД террорчи гуруҳи ўзининг янги етакчисини таништирди

ИШИД террорчилик ташкилоти ўз раҳбарининг ўлимини тасдиқлаб ўзининг янги раҳбари сифатида Абулҳусейн Ал-Ҳусейний Ал-Қарашийни таништирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча ИШИД террорчи гуруҳи наттоғи Абиумар Ал-Муҳожир тарқатган овозли файлида бу террорчи гуруҳ етакчиси Абул Ҳасан Ҳошимий Ал- Қурашийнинг ўлганини тасдиқлади.

ИШИД наттоғи шунингдек Абулҳусейн Ал-Ҳусейний ал-Қурашийни бу террорчи гуруҳнинг янги етакчиси сифатида таништирди ва унга байът талаб қилди.

ИШИД террорчи гуруҳи  2013-йилда Ироқда пайдо бўлган Ал-Қоида террорчилик гуруҳнинг такфирий бўлими ҳисобланади ва бу мамлакат ва Суриянинг бир қисмини эгаллашга муваффақ бўлди, аммо  2017 йил охирига келиб уларнинг барчасини юқотди.

ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиси ва асосчиси  Абубакр Бағдодий эди ва у 3 йил олдин ўлдирилди. Бу террорчи гуруҳ етакичлари  халифаликни тиклашни асосий мақсади сифатида эълон қилди ўзларига мухолиф ўлган мусулмонларни қувғин қилиш орқали уларга хусусан шиаларга қарши кўпла ҳаракати ҳужумлар уюштирганди.

Ёрлиқ