Мусўлнинг айрим бошқа минтақалари террористлар ишғолидан озод этилди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i7798-Мусўлнинг_айрим_бошқа_минтақалари_террористлар_ишғолидан_озод_этилди
ИШИД террористик гуруҳининг ишғолидан Мусўл шаҳрини нажо т бериш амалиётлари давомида Ироқ армияси ва халқ кўнгилли кучлари бу шаҳарнинг бошқа минтақаларини ҳам озод этишга муваффақ бўлишди.
(last modified 2018-08-22T17:48:16+00:00 )
ноябр 01, 2016 18:46 Asia/Tashkent
  • ИШИД террористик гуруҳининг ишғолидан Мусўл шаҳрини
    ИШИД террористик гуруҳининг ишғолидан Мусўл шаҳрини

ИШИД террористик гуруҳининг ишғолидан Мусўл шаҳрини нажо т бериш амалиётлари давомида Ироқ армияси ва халқ кўнгилли кучлари бу шаҳарнинг бошқа минтақаларини ҳам озод этишга муваффақ бўлишди.

Ал-Олам телеканали хабарига кўра, бугун Ироқнинг терроризмга қарши кураш махсус кучлари қўмондони Абдулғани Ал-Асадий  Ироқ армияси ва кўнгилли кучлари Мусўл шаҳрининг Аззаҳро минтақасини талофат бермасдан озод этишди деб эълон қилди.

Ал-Асадий ўз сўзларида  Ироқ ҳарбий кучлари шунингдек,  Мўсулнинг шарқий дарвозасида жойлашган Кўкжалий минтақасини терористлардан озод этиб, бу маҳалла бинолари томларида Ироқ байроғини ўрнатдилар.

Бундан ташқари Ироқ ҳарбий кучлари Мусўл ғарбидаги бир нечта қишлоқларни ҳам терористлардан тозалашди.