Фаластин қаршилик жабҳаси: биз Бен Гуэрга суиқасд қиламиз
Фаластин қаршилик ҳаракати Фаластин заминидан фаластинилкларни қувиб чиқармоқчи бўлган радикал сионистик режимни бўлажак вазири Itmar Ben Guerни ўлдириш билан таҳдид қилди.
Сионистик режимнинг 12-канали бу режимнинг хавфсизлик муассасаларидаги юқори мартабали амалдорлардан иқтибос келтирган ҳолда, “Shabak” номи билан танилган Исроил режимининг ички хавфсизлик ташкилоти бу режимнинг яқинлашиб келаётган вазирлар маҳкамасининг ички хавфсизлик вазири “Itmar Ben Goyer”нинг ҳимоя кучларини кучайтирди.
Фаластин қаршилик гуруҳи- "Arin al-Asud" шунингдек Ben Guerга таҳдид қилар экан, яқинда Ғарбий Соҳилда бир неча Фаластин фуқаросининг шаҳид бўлиши учун у жавобгар эканлигини эълон қилди.
Фаластин исломий жиҳод ҳаракати ҳам Ben Guerни ўлим билан таҳдид қилиб, Ben Guerни “Rahboam Zaevi” (2001-йилида ўлдирилган сионистик режим туризм вазири) тақдирига дучор қилишни эълон қилди.
Сионистик режимнинг туризм вазири Rahboam Zaevi 2001-йилl 17-октябрда Фаластинни озод қилиш халқ фронти томонидан ўлдирилганди. У ҳам худди Ben Guer сингари фаластинилкларни Фаластин сарзаминидан кўчмоқчи эди.
Фаластиннинг исломий жиҳод ҳаракати матбуот котиби Ториқ Изуддин сионистик режимнинг Фаластин миллатига қарши экстремистик ва бошқа жиноятларини кучайиб бораётгани эса босқинчиларни куч тилидан бошқа нарсани тушунмасликларини ва фақат қаршилик билан Фаластинни тарк этиши мумкинлигини кўрсатмоқда деб таъкидлади.