Ироқнинг Эрбил шаҳридаги АҚШ қурол омборида портлаш содир бўлди
ОАВ Ироқнинг Курдистон минтақаси маркази бўлган АҚШ қурол-яроқ омбори портлаганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун эрталаб Эрбил вилоятининг Хабот туманидаги Кани Қаржала ҳудудида юз берди.
Сабарин нюс телеграмм канали ҳам дастлабки маълумотларга биноан, бу воқеа АҚШ ва пешмарга кучларига тегишли қурол омборининг портлаши натижасида содир ўлгагн.
Хабарга кўра, портлаш АҚШ ишғолчи кучлари томонидан Эрбилдаги пешмарга кучлари тайёрлаш учун фойдаланилган ўқув маркази ва қурол омборида содир бўлган.
Бошқа хабарга кўра, шанбага ўтар кечаси Сурия шимоли-шарқидаги нефт конида жойлашган АҚШ қўшинларининг базаси ракета билан ўққа тутилди.
Бу даҳшатли портлаш ортидан АҚШ қирувчилар ва унинг ҳарбий дронлари Ал-Умар майдони атрофидаги шаҳар ва қишлоқлар осмонида парвоз қилди.
Ҳозиргача АҚШ ҳарбийлари орасида етказилган зарар ва эҳтимолий жароҳатлар миқдори маълум қилинмоқда.