ноябр 02, 2016 18:31 Asia/Tashkent
  • Ливаннинг янги сайланган президенти Сурия бўҳронининг ҳал этилишини аҳамиятли деб таъкидлади

Ливаннинг янги сайланган президенти Сурия бўҳронининг ҳал этилишини аҳамиятли деб таъкидлади

Ливаннинг янги сайланган президенти Сурия бўҳронининг ҳал этилишини аҳамиятли деб таъкидлади. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги Суриянинг Сана ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Ливаннинг янги президенти Мишел Оун бугун чоршанба куни Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри билан телефон орқали суҳбатлашганда, Сурия бўҳронини зудлик билан ҳал этиш лозимлигини таъкидлаб шундай айтдики, Сурия бўҳрони тезроқ ва сиёсий йўл билан ҳал этилиши Ливан вазиятига айниқча суриялик муҳожирларнинг муаммоларини ҳал этилишада ижобий таъсир ўтказади. Шунингдек, Мишел Оун халқаро ҳамжамиятнинг Ливанда барқарорликни ўрнатиш ва хавфсизликни таъминлаш учун Ливан армиясига кўмакларни давом эттириш аҳамиятини таъкидлаб ўтди. Жон Керри ҳам шундай айтдики, жаҳон ҳамжамияти Ливаннинг янги давлатини имкон қадар тезроқ ташкил этилишини кутмоқда. Ливан парламенти депутатлари душанба куни ушбу мамлакатнинг икки ярим йилдан бери бўш турган президентлик вазифасига Ҳизбуллоҳ ҳимоясида бўлган номзод Мишел Оунни сайлади. 

Ёрлиқ