Женин минтақасида яна 3 фаластинлик шаҳид бўлди
Женин минтақасида Исроил аскарлари томонидан 3 нафар фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди.
Фаластин-алявм ахборот сайтининг хабар қилишича, Иордания дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Женин шаҳри жанубидаги " Жабаъ" шаҳарчасида Қудсни ишғол этган режим кучлари билан тўқнашувларда икки фаластинлик ёш шаҳид бўлди.
Хабарга асосан, Женин шаҳридаги "Илёмун" шаҳарчасида истиқомат қилувчи яна бир фаластинлик ёш " Кафар дан" шаҳарчасида ишғолчи аскарларнинг ўқларидан жароҳати оғирлиги сабаб шаҳодатга етди.
Тиббий манбаларга биноан, тахминан 10 кун олдин Қуддус ишғолчи кучларининг Жениндаги Кафар Дан шаҳарсасига бугун шанба куни уюштирган ҳужуми чоғида шаҳид бўлди, шунда Жениндаги фаластинлик шаҳидлар сони 3 нафарга етди.
Етмиш йилдан ортиқ вақтдан бери сионистик режим Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этмоқда. Бу режим фаластинликларга қарши энг шафқастиз жиноятларни амалга оширди.