Фаластин қаршилик ҳаракати сионистларнинг яна 2 фаластинликни шаҳид этганини кескин қоралади
Фаластин қаршилик гуруҳлари Женинда икки фаластинликни шаҳид бўлишини қоралаб унга аксиламал кўрсатди.
Бугун сионистик режимнинг Ғарбий соҳилдаги Женин шаҳрига ҳужуми ортидан 57 ёшли ўқитувчи " Жаоб Бавоқата ва 28 ёшли Адҳам Жабарин шаҳид бўлди.
Фаластин исломий қаршилик ҳаракати -Ҳамас, Изуддин Қассом ҳарбийлари ва батальонларнинг Женин, Ноблус ва Ғарбий Соҳилнинг турли шаҳарларида сионистик режимнинг тажовузига қарши қаршиликларини қадрлаган ҳолда сионистик режим босқинчиларнинг жиноятлари Фаластин халқининг қаршилик кўрсатиш ва ўзини, ҳуқуқи ва муқаддасликларни ҳимоя қилиш қарорини оширмоқда деб изоҳлади.
Фаластинни озод қилиш жабҳаси тарқатган баёнотида, сионист босқинчилари режалари ва уларнинг жиноий ва террорчилик ҳаракатарига қарши курашишда майдон бирлиги зарурлигини таъкидлаб, сионистлар билан тўқнашувни кенгайтиришга ва барча босиб олинган шаҳарлар лагерлар ва қишлоқларда қаршилик кўрсатишни кенгайтиришга чақирди.
Бундан ташқари Фаластин Халқ қаршилик кучлари шаҳидлар қони учун қасос олишга чақириб, сионистик босқинчи режимга қарши қаршиликни кучайтиришни талаб қилди.