170 дан ортиқ юридик ташкилотлар Ямандаги гуманитар фаолиятини тўхтатишни талаб қилмоқда
170 дан ортиқ халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилтлари ва муассасалари Ямандаги инсоний фалокатни тўхтатиш ва бу давлатни қамал қилинишига чек қўйишга чақирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, 172 халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва институтлари бугунги баёнотида, Ямандги гуманитар вазиятнинг ёмонлашувидан чуқур хавотир билдириб бу гуманитар фалокат 20 миллиондан ортиқ Яман фуқаролари очарчилик ва ўлим билан тўқнаш келди ва бу рақам кундан-кунга ортиб бормоқда деб таъкидлади.
Мазкур ташкилотлар ўз баёнотида Яманда инсният азобининг кучайиши маошларнинг қисқартирилиши, порт ва аэропртларга киртилган чекловларнинг давом этиши билан бирга келган деб маълуи қилинган.
Бу ташкилотлар баёнотларида келтирилишича, инсон виждони Яман халқининг уруши, қамал, очлик касаллик ва ўлим туфайли азоб чекаётган азобларини эътиборсиз қолдирмаслиги керак. Яманнинг ҳаётий соҳалари хусусан соғлиқни сақлаш соҳасининг инсонпарварлик сўровларига жавоб бериш керак.
Саудия Арабистони АҚШ, БАА ва бошқа бир қанча давлатлар кўмагида 2015-йилнинг март ойидан буён Яманга ҳарбий босқин ва қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамал бошлаган.
Ямнадаги уруш қурбонлари сони 11 минг кишига етди. Яманда икки миллиондан ортиқ бола тўйиб овқатланмасликда азият чекмоқда, 17 миллиондан ортиқ яманликлар, жумладан 9 миллион бола сув, санитария ва соғлиқни сақлаш хизматлари етишмаслигидан азият чекмоқда.