Туркияда 7,8 балли зилзила содир бўлди!
Бугун душанба куни эрталаб соат 4:17 дақиқада Туркиянинг Қаҳраманмарш вилоятидаги Пазаржик ҳудудида Рихтер шкаласи бўйича 7,8 балли зилзила юз берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Туркия Фавқулодда вазиятларни бошқариш маркази бу хабарни эълон қилиб зилзила 7 километр ер чуқурлигида содир бўлганини таъкидлади.
Туркиядаги хабардор манбалар зилзила қурбонлари сонининг 284 га яқин эканлигини маълум қилди.
Воқеадан сўнг Туркия президенти Ражаб тойиб Эрдуған тегишли муассаса ва ташкилотлар жумладан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ИИВ шунингдек табиий офталар ва фавқулодда вазиятлар департаментига шай ҳолатга келишлариини буюриб, зилзиладан кўрилган зарарни аниқ ҳисоблаш имкоин йўқ деб изоҳлади.
Зилзила шунингдек Туркияга яқин давлатлар айниқса Сурия ва Ливанда ҳам сезилган. Бу 3 мамлакат зилзила эпицентрига яқин ҳудудлар аҳолиси яна зилзила содир бўлишидан қўрқиб кўчаларга чиққанлар.
Бугун Суриянинг расмий телевиденияси ҳам Туркиядаги зилзила Суриянинг Алеппо -Ҳалаб шаҳри ва бу мамлакатнинг Туркияга қўшни бошқа ҳудудларида кўплаб биноларга ззарар етказилгани ва ҳозиргача 6 нафра суриялик қурбон бўлганини эълон қилди.