Башор Асад: АҚШ Сурияга ёрдам бераётганларага босим ўтказмоқда
(last modified Fri, 10 Feb 2023 09:17:56 GMT )
феврал 10, 2023 14:17 Asia/Tashkent
  • Башор Асад: АҚШ Сурияга ёрдам бераётганларага босим ўтказмоқда
    Башор Асад: АҚШ Сурияга ёрдам бераётганларага босим ўтказмоқда

Сурия президенти Башор Асад бир гуруҳ ливанлик вазирлар билан учрашувда Вашингтон режимининг Суриядаги зилзиладан жабрланганларга ёрдам бермоқчи бўлган давлатарга босм ўтказаётганини маълум қилди.

Ар-Рай веб-сайтининг кечанги хабарига кўра,  Сурия президенти Башор Асад Дамашқда Ливан ташқи ишлар вазири Абдуллҳ Буҳадид бошчилигидаги бу ммлакат вазирлар делегациясини қабул қилди.

Сурия президенти бундай қийин вазитяда Сурия билан бирга бўлган Ливан ва бошқа барча давлатларга миннатдорчилик билдириб, кўп давлатлар Сурияга ёрдам бериш учун АҚШ босимларига дч келмоқда деб изоҳлади.

Ливан вазирлари делегацияси ҳам бош вазир Нажиб Микоти номидан Сурия халқига ҳамдард эканигини билдириб Ливан давлати ва халқи Сурия ҳукумати ва халқининг бу қайғусига шерик сифатида билади ва бу вазиятда суриялик биродарлари билан бирга бўлишга масъулдирлар деб аниқлик киритди.

Сурия мамлакатининг Москвадаги элчиси Башор Жаъфарий ҳам АҚШ ва Ғарбнинг Сурияга қарши санкциялари, зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш ва  қутқариш ҳаракатларига тўсиқлар туғдираётганини қўшимча қилди.

Башор Жаъфарий шунингдек муҳим Сурияда ва бу инқирозда Ғарбдаги инсонийлик тушунчасининг маъносизлиги ошкор бўлди деб айтди.

Сўнгги статистик маълумотларга биноан, Суриядаги зилзила қурбонлари сони 2370 кишига жароҳатланганлар сони эса 2554 нафарга етди.

Ёрлиқ