ноябр 05, 2016 17:43 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби ушбу партиянинг мамлакатда янги давлат ташкил этилиши жараёнини ҳимоя қилишини таъкидлади

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби ушбу партиянинг мамлакатда янги давлат ташкил этилиши жараёнини ҳимоя қилишини таъкидлади

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби ушбу партиянинг мамлакатда янги давлат ташкил этилиши жараёнини ҳимоя қилишини таъкидлади. Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ жума куни Бейрутда Жиҳод ва муқоваматнинг марҳум қўмондони Ҳожи Мустафо Шуҳоданинг хотирлаш маросимида шундай айтдики, гарчи Ҳизбуллоҳ Саъид Ҳарийрининг бош вазир бўлиши учун бўлиб ўтган сайловда уни ҳимоя қилмаган бўлсада, бироқ у билан Вазирлар Маҳкамасини ташкил этиш учун ҳар қанақа ёрдамни аямайди. Саййид Ҳасан Насруллоҳ барча Ливанлик партиялардан янги давлат ташкил этилиши учун лозим даражада ҳамкорлик қилишларини истади. Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби ушбу мамлакатнинг янги президентини сайлаш омиллари бўлмиш бирликка ишора қилиб, Ливан халқидан ҳамиша бир бирлари билан ҳамжиҳат бўлишларини ҳамда нотинчлик ва муаммоларни енгиб чиқишларини сўради. Саййид Ҳасан Насруллоҳ Ливаннинг янги президенти Мишел Оунни Ҳизбуллоҳнинг ишончида деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, Ливан Ҳизбуллоҳи Мишел Оун билан сиёсий муомаласи йўқ.