Сурия армиясининг ушбу мамлакат жанубидаги амалиётида бир қанча террорчилар йўқ қилинди
Сурия армиясининг ушбу мамлакат жанубидаги амалиётида бир қанча террорчилар йўқ қилинди
Сурия армиясининг ушбу мамлакат жанубидаги амалиётида бир қанча террорчилар йўқ қилинди. Ал-Олам телеканали тарқатган хабарга кўра, Сурия армиясининг мамлакат жанубидаги Шимолий Сувайдо атрофидаги амалиётида бир нечта ИШИД террорчилари ҳалок бўлди ва бир қанчаси ярадор бўлди. Суриядан яна бошқа хабарлар шундан иборатки, Жабҳатун Нусра террорчилик гуруҳи Ҳалаб шарқидаги маҳаллалардан чиқмоқчи бўлган ва Сурия давлати томонидан белгиланган назорат ўтиш жойига бораётган ноҳарбийларни қўлга олишди. Бошқа томондан эса, Сурия армияси кучлари ва муқовамат жангчилари террорчи гуруҳларнинг Ғарбий Ҳалабга қарата оғир зарбаларини ва ҳужумларини қайтаришди. Ушбу тўқнашувда ҳам террорчиларга катта талафот ва молиявий зарарлар етказилди. Россиянинг Суриядаги оташкесмни мувофиқлаштирувчи маркази тарқатган хабарга кўра, ҳозирга қадар Суриянинг 888 та шаҳри ва қишлоғи ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувга амал қилишмоқда.