Сионистик режим расмийлари фуқаролар уруши эҳтимоли ҳақида огоҳлантиришмоқда
(last modified Thu, 16 Mar 2023 07:25:25 GMT )
март 16, 2023 12:25 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим расмийлари фуқаролар уруши эҳтимоли ҳақида огоҳлантиришмоқда
    Сионистик режим расмийлари фуқаролар уруши эҳтимоли ҳақида огоҳлантиришмоқда

Сионистик режим расмийлари босиб олинган ҳудудларда фуқаролар уруши бошланиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирди.

Нетаняху вазирлар маҳкамасининг сионистик режимнинг суд тизимига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарори, шунингдек, ички хавфсизлик вазири Итмар Бен Гоер ва Молия вазири ва “Диний сионизм” партиясининг экстремал раҳбари Безалел Смутричга хавфсизлик ваколатларини бериш бўйича тортишувлар ҳозирда ҳукмрон коалиция ва мухолифат фракцияси ўртасида сиёсий таранглик ва тортишувлар марказида.

Фаластиннинг “Сама” ахборот агентлиги хабарига кўра, сионистик режим президенти Исаак Гертсог чоршанба оқшомида режимдаги ҳозирги инқирозга жавобан, Сионистик режимни фуқаролар урушидан йироқ деб ҳисоблаган ҳар бир киши хато қилади, деди. Сионист режим президенти ушбу режимнинг жуда хавфли ва аянчли аҳволда эканлиги ва бу инқироз эҳтимол сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва хавфсизлик оқибатларига олиб келишини билдирди. Гертсог таклиф қилинаётган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишдан воз кечиш ва ҳамма рози бўладиган асосга айлантириш кераклигини таъкидлади.

Бенямин Нетаняху сионистик режим раҳбарининг огоҳлантиришларига эътибор бермай, Гертсогнинг "суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш" билан боғлиқ инқирозни тўхтатишга чақирган лойиҳасини рад этди.