Сурия президенти: АҚШ дунёдаги энг катта фирибгар давлат
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i81590
Башор Асад АҚШ штаб бошлиғининг ўз давлатининг шимолига яширин сафарига тўхталиб бу сафар АҚШнинг дунёдаги энг катта бузғунчи давлат эканлигини кўрсатди деб айтди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 18, 2023 17:17 Asia/Tashkent
  • Сурия президенти: АҚШ дунёдаги энг катта фирибгар давлат
    Сурия президенти: АҚШ дунёдаги энг катта фирибгар давлат

Башор Асад АҚШ штаб бошлиғининг ўз давлатининг шимолига яширин сафарига тўхталиб бу сафар АҚШнинг дунёдаги энг катта бузғунчи давлат эканлигини кўрсатди деб айтди.

4 март куни АҚШ штаб бошлиқлари қўмитаси раиси Mark Millli  халқаро қонунларни бузган ҳолда қонуний Дамашқ ҳукуматидан рухсат олмасдан Сурия шимолига йўл олди.

Сурия президенти эса Россия алявм билан суҳбатида кўп қутбли дуё шаклланаётгани ва АҚШ ўз гегемонлигини йўқотганини маълум қилди.

Сурия республикаси президенти Башор Асад Туркия президенти Ражаб Тоийб Эрдуған билан учрашиши имкониятига ҳам ишора қилиб Эрдуғаннинг Сурия билан мулоқотдаги устувор йўналиши сайловлардир, аммо Дамашқнинг устуворлиги ноқонуний хорижий кучларни яъни Туркия ва АҚШ кучларини Сурия ҳудудидан чиқиб кетишидир деб таъкидлади.

Асад шунингдек Туркия мудофаа вазири Хулуси Акарнинг Туркия армиясининг Сурияда бўлиши ишғол дегани эмас деган баёнотига ҳам тўхталиб агар бу ишғол бўлмаса унда нима? Мизбонликми" деб савол берди.

Сурия президенти сўзларининг бошқа қисмида сионистик режимнинг Сурия ҳудудларига тажовузкор ҳужумларини давом этаётганига тўхталиб, Исроил режими Сурия ҳудудларини бомбардимон қилишни тўхтатмай,  2013 йилдан бери Суриядаги вазиятни издан чиқармоқда ва шу доирада АҚШ ҳамкорлигида ИШИД теророрчи гуруҳини яратди деб қўшимча қилди.

Башор Асад Хитой воситачилигида Эрон Ислом Республикаси ва Саудия Арабистони муносабатларининг тикланишини ажойиб келишув сифатида баҳолаб, Дамашқ давлати сўнгги қирқ йил ичида Теҳрон билан мустаҳкам алоқаларга эга деб аниқлик киритди.