Бинямин Нетаняҳуга қарши эътирозлар давом этмоқда
(last modified Sun, 19 Mar 2023 08:09:34 GMT )
март 19, 2023 13:09 Asia/Tashkent
  • Бинямин Нетаняҳуга қарши эътирозлар давом этмоқда
    Бинямин Нетаняҳуга қарши эътирозлар давом этмоқда

Кеча ишғол остидаги Фаластиннинг турли турли шаҳарларида ўн минглаб одамлар сионистик режим Бош вазири Бинямин Нетеняҳу ва унинг вазирлар маҳкамаси сиёсатига қарши намойиш ўтказди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кетма-кет 11 -ҳафтада босиб олинган Фаластиннинг турли шаҳарларида Нетаняҳуга қарши намоийшлар бўлиб ўтди айниқса унинг вазирлар маҳкамасининг сионистик парламент томонидан маъқулланиши керак бўлган суд терминологияси сиёсатига қарши намойишлар ўтказилди.

Сионистик режимнинг собиқ уруш вазири Авигдор Либерман шанба оқшомида Бинямин Нетаняҳу бу режим учун энг катта хавфдир деб қўшимча қилди.

Бошқа томондан сионистик режимнинг собиқ бош вазири Яир Лапид ҳам ушбу режимнинг 13-каналига берган  интервюсида у ҳозирги Бош вазир Нетаняҳунинг Исроилдан ташқарида эмас балки ичкарисида нима қилаётганидан хавотирда эканлигини маълум қилди.

Бинямин Нетануҳнинг вазирлар маҳкамасига қўшилмаслигини таъкидлаган Лапид ўз сўзларида сионистик режим Бош вазири ва унинг халқи Исроил режимни аста -секин вайрон қилиб  унинг иқтисодиёти ва хавфсизлигини барбод қилмоқда деб айтди

Шу ҳолда сионистик режимнинг  250 нафар аскари ва юқори мартабали зобитлари ушбу режим Бош вазирига йўллаган очиқ мактубида уни ва унинг вазирлар маҳкамасини сиоинстлар хавфсизлигини йўқ қилишда айбладилар.