март 23, 2023 14:16 Asia/Tashkent
  • Хавфсизлик Кенгашида Сионистик режим молия вазирининг ирқчи баёнотларини қораланди
    Хавфсизлик Кенгашида Сионистик режим молия вазирининг ирқчи баёнотларини қораланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши аъзолари Сионистик ҳукумат вазирлар маҳкамаси молия вазирининг фаластинликларнинг тарихини инкор этиш ҳақидаги ирқчи баёнотларини қоралади.

Сионистик режим Молия вазири Безалел Смотрих якшанба куни Парижда ўтказилган маросимда “Фаластин халқи деган нарса йўқ”, деб даъво қилди.

Бу сионист вазир Фаластин халқи ўтган асрдан ихтиро эканлигини ва унга ўхшаган инсонлар ва унинг аждодлари ҳақиқий фаластинлик эканини даъво қилди.

Россиянинг БМТдаги вакили ўринбосари Дмитрий Полянский Сионистик режим молия вазири Безалел Смотрихнинг Парижда сўнгги пайтларда Фаластин халқини ҳақоратловчи баёнотларини ўта хавфли ва масъулиятсизлик деб баҳолади. Биз вазиятни янада оғирлаштирадиган ғазаблантирувчи ва нафратли риторикадан сақланишни сўраймиз, деди Дмитрий Полянский. Россия вакили ўринбосари Сионистик режим томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудларида, жумладан, Шарқий Қуддусда аҳоли пунктлари қурилишини халқаро ҳуқуқ нормаларининг бузилиши деб атади.

Буюк Британия элчиси ва БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги вакили ўринбосари Жеймс Карюки сионистик режимнинг янги ишғоллари ҳақида Сионистик режим ишғол қилинган ҳудудларда, хусусан, Шарқий Қуддусда аҳоли пунктлари қурилиши ва фаластинликларни ўз уйларидан чиқариб юборишни тўхтатиши керак, деди. Кариук шунингдек, Британия сионистик режим кўчманчиларининг фаластинликларга нисбатан ҳар қандай зўравонликларини қоралашини айтди.

АҚШнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси ва вакили Линда Томас Гринфилд БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Фаластиндаги вазият ҳақида шундай деди: 2022 йил иккинчи интифодадан бери энг кўп ҳалокатли йил бўлди. Ва 2023 йил зўравонликнинг бу ҳайратланарли даражасидан ўтмоқда.

Гринфилд, сионистик режим шаҳракнашинларининг фаластинликларга қарши зўравонлик ҳужумлари ҳақида даъво қилди:Америка Қўшма Штатлари босиб олинган ҳудудлар ва Ғарбий Соҳилда давом этаётган зўравонликлардан хавотирда.

Ёрлиқ