Сионистик режим уруш вазири Нетаняхуни огоҳлантирди
Сионистик режим уруш вазири бу режим вазирлар маҳкамасини армиянинг аҳволи ёмонлашаётгани ҳақида огоҳлантирди.
Ишғол остидаги Фаластинда сионист режим Бош вазири Бенямин Нетаняху маҳкамасининг “суд-ҳуқуқ ислоҳотлари”га қарши ўтказилган оммавий намойишлар ортидан бу режим ҳарбий кучларининг яна бир қисми норозилик билдириб, энди хизматга келмасликларини маьлум қилди.
Ал-Маёдинннинг шанба кунги хабарига кўра, сионист режимнинг уруш вазири Ёаф Галлант ўз хабарида Нетаняҳунинг вазирлар маҳкамасини огоҳлантирган; бу режим армияси суд-ҳуқуқ ислоҳотлари соясида хавфли тубсизлик сари сурилмоқда.
Бу ҳақда сионистик режимнинг 13-канали ҳам хабар берди; Галлант яқин кунларда ўз сўзларини оммага эълон қилиши керак.
Бу шундай вазиятда юз бермоқдаки, Нетаняху вазирлар маҳкамасининг сионистик режимнинг суд тизимидаги ўзгаришлар ҳақидаги қарори узоқ вақтдан бери ҳукмрон коалиция ва мухолифат фраксияси ўртасидаги сиёсий таранглик ва келишмовчиликлар марказида бўлиб келмоқда.
Ўзининг учинчи ойига кирган бу лойиҳага қарши кенг кўламли норозиликларга қарамай, Кнессет (Сионистик режим парламенти) 13 март куни бир неча соатлик мунозаралардан сўнг Нетаняху тақдим этган чиққан суд-ҳуқуқ ислоҳоти лойиҳасига рози бўлди.