Сионистик режим раиси ҳам Бинямин Нетаняҳу мухолифати гуруҳига қўшилди
Ишғол этилган Фаластинда кескинликларни кучайиши билан сионистик режим раҳбари ҳам Бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг " суд-ҳуқуқ ислоҳоти" номли баҳсли режасини тасдиқлаш жараёнини тўхтариш тарафдорига айланди.
Сионистик режим раиси Исҳак Герцог ўз сўзларида, Бинямин Нетаняҳу кабинетидан " "исроилликлар" бирлигини сақлаб қолиш учун ва жавобгарликка асосланган ҳолда " Суд-ҳуқуқ ислоҳоти" лойиҳасини тўхтатишлари кераклигини сўради.
Шу билан бирга "Яҳуд Ҳаторох" ва "Шос" номи билан машҳур партия Нетаняҳу кўриб чиққан суд ислоҳоти режасини давом этиришдан воз кечиб бу ислоҳотларни тўхтатишни талаб қилди.
Бундай вазиятда сионистик режимнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет сўнгги тартибсизликлар тўлқинига жавобан 1973 йилдан ҳозиргача бу режим ўзининг энг хавфли хавфсизлик вазиятида бўлганини тан олди.
Кеча ҳам Нетянҳу уруш вазири Ёаф Галантни суд ислоҳоти режасига қарши чиққани учун ишдан бўшатди.
Иброний тилидаги айрим манбалар тартибсизиклар кучайиши ва унинг ходимларини иш ташлаши ортидан ишғол қилинган ҳудудлардаги Бен Груион аэропортида парвозлар зудлик билан ва тўлиқ тўхтатишларини эълон қилди.
Сўнгги хабарларга кўра, Бинямин Нетаняҳу ўз партиядошлари билан йиғилишда " суд-ҳуқуқ ислоҳоти" номли баҳсли режасини тўхтатиш қарорига келганини маълум қилган.