апрел 02, 2023 13:23 Asia/Tashkent
  • Тел-авив шаҳрида сионистлар Нетаняҳуга қарши оммавий намойишлар ўтказишмоқда
    Тел-авив шаҳрида сионистлар Нетаняҳуга қарши оммавий намойишлар ўтказишмоқда

Тел-авивда минглаб нафар сионистлар бу режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу таклиф қилган суд тизимини ислоҳ қилиш режасига қарши кўча намойишлар ўтказишмоқда.

Бинямин Нетаняҳу вазирлар маҳкамасининг ушбу режимининг суд тизимига ислоҳотлар киритиш тўғрисидаги қарори сўнги ҳафталарда ҳукмрон коалиция ва мухолиф фракция ўртасида сиёсий кескинлик ва келишмоқчиликлрани келтириб чиқарди ва сионистларнинг норозиликларига сабаб бўлди.

Сионистик режим ОАВлари ҳам бу режим Бо вазири Бинямин Нетаняҳу суд-ҳуқуқ ислоҳотларини тасдиқлаш жараёнини тўхатиш ҳақидаги сўзларига қарамай, унинг мухолифати кўчаларга норозилик намойишларни давом эттираётганини хабар қилмоқда.

Шанбага ўтар кечачи ҳам бу шаҳардаги Нетаняҳуга қарши намойишларда 175 мингдан ортиқ одамлар қатнашди.

Тел-авивдаги кўча намойишчилар кўча ва йўларни ёпиб, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни давм эттириш ва АҚШнинг бу масалага аралашмаслигини тала қилди.

АҚШ Мудофа вазирлиги матбуот котиби ҳам  Ал-Жазира телеканали билан суҳбатда, сионистик режимдаги сўнгги ўзгаришлардан хавотирда бўлгани ва Исроил режими раҳбарларини кескинликлар ва келишмовчиликларга барҳам беришга чақирганини маълум қилди.

Ёрлиқ