Сионистик режим Ғазо секторини яна бомбардимон қилди
Сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазо бўлгасидаги Фаластин қаршилик кучларига тегишли марказларни иккинчи кун кетма-кет бомбардимон қилди.
2006 йилдан буён Ғазо бўлгаси сионистик режимнинг қуруқлик, ҳаво ва денгиз блокадаси остида бўлиб, бу зона аҳолиси кўплаб муаммоларга дучор бўлган.
Ал-жазира телеканалининг хабар қилишича, бугун эрта тонгда Исроил режими қирувчи самолётлари Ғазо сектоори марказидаги Фаластин қаршилик кучларига тегишли объектларни бомбардимон қилди.
Хабарга асосан бир соат аввал Фаластин манбалари ҳам сионистик режим вертолётлари Ғазо бўлгасининг ҳарбий ҳудудлари осмонида кенг кўламда учаётганини маълум қилганди.
Кеча ҳам Исроил режими ҳарбий самолётлари Ғазо бўлгасига ҳужум қилди.
Хабарда келтирилишича, Фаластин ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаси ҳам бу қирувчи самолётларга жавобан сионистик режим аҳоли пунктларига ракеталар отишди.