Африкада терроризмни кенгайиб боришида Арабистон режимининг роли
(last modified Wed, 09 Nov 2016 08:05:27 GMT )
ноябр 09, 2016 13:05 Asia/Tashkent

Вашингтонпост газетаси тарқатган мақоласида, Нигерияда ваҳоббийлик оқимини кенгайтиришда Ол Сауд режимининг ролига алоҳида ишора қилди.

Вашингтонпост газетасида чоп этилган мақолада жумладан қуйидагича келтирилган: Арабистон режими    Нигерия ва Африканинг бошқа минтақаларида ваҳоббийлик ғояларини кенгайтириш мақсадида, бу мамлакат шимолидаги салафий - ваҳоббийлик оқимларини ҳимоя қилмоқда.

Шубҳасиз Арабистон режими  Нигерия шимолида ваҳоббийлик терроризмни кенгайтиришда асосий рол ўйнаб, бу хатарли оқимни кенгайишида таъсир ўтказмоқда.

Нигериянинг юқори мартабали қозийларидан бири Абубакр Қавмий салафийлик оқимига тамойили борлиги маълум бўлган. У 1978 чи йилда Азоло ҳаракатини таъсис қилганди ва ҳардоим Арабистон билан ҳамкорликда бўлган.

Нигериянинг салафийлик ҳаракатлари Арабистон билан яқин алоқадалар. Нигериядаги Букуҳаром аъзоларининг аксарияти ҳарбий таълим олганлар аммо  ушбу ҳаракат аъзоларидан бўлган Муҳаммад Юсуф  Арабистон режими билан бир хил  ақида- фикр ва  нуқтаи назарга эгадир.

Саудий Арабистон бутун жаҳонда террорчилик ақидаларнинг ҳомийси ва кенгайтиришга ҳаракат қиладиган режимдир.

Арабистон ичкариси ва ташқарисида ушбу режим фаолиятларига эътибор бериб,  минтақа ва дунёнинг аксарият террористларини асли арабистонлик бўлишгани ва ё Арабистон режимининг ваҳоббийлик ғояларига пайравлик қилишларини пайқаш қийин эмас.

 Ушбу террорчилик гуруҳлар ва ғояларнинг асли келиб чиқиши ҳам ақлга қарши бўлган ва сохта ваҳоббийлик оқимига бориб тақалади. Ушбу адашган ақидалар минтақа ва жаҳон миқёсида Ол Сауд режимининг террорчилик фаолиятларида муҳим рол ўйнамоқда.

Ўрта шарқ минтақасида қарши кураш ва муқовамат ҳаракатларига зид  позиция тутиш, минтақада давлат терроризмини қўллаб қувватлаш ва террорчилик ташкилотларни ҳимоя қилиш Ол Сауд режимининг асосий хатти ҳаракталари ва мақсадларидандир.

Арабистон режими муқовамат ҳаракатлари таъсирини камайтириш учун  исломий жомеаларда ваҳоббийлик оқими ва ғояларини таблиғ этиш ва кенгайтиришни иш дастурида жой берган.

Ислом оламида ваҳшат ва қўрқувларни вужудга келтириш, мазҳабий ва фирқавий урушларни кенггайтириш ваҳоббий террорчилик гуруҳларни ташкил қилиш учун ваҳоббийларнинг бошқа хатти ҳаракатлари ва мақсадларидан бўлган.

Бунга қўшимча ваҳоббийлик оқимининг экстремистлари  бошқаларни такфир қилиб ички урушларни вуудга келтириш учун бошқа барча гуруҳ ва жараёнларни ботил  ва ҳатто кофир деб қилишмоқда.

Ҳатто Ол Сауд ҳомийлари ҳам  бу режимнинг террорчиликка асосланган ғоялари ва  фаолиятларини эътироф этганлар.

Викиликс тарқатган ҳужжатларнинг бирига кўра,  АҚШ ташқи ишлар вазири Ҳиллари Клинтон Арабистон бутун жаҳондаги террористларни молиявий  жиҳатдан энг кўп кумак қиладиган мамлакатдир деб тан олган.

Ҳиллари Клитнтон бу сўзларида Алқоида, Толибон ва Покистондаги Таййиба гуруҳини Ол Сауд режими томонидан ҳимоя этилаётган  террорчилик гуруҳлар деб атаган. Минтақадаги реакцион режимлар ва Ғарбдаги айрим давлатларининг ёрдами ва кумаклари бўлмаганида  террорчилик гуруҳлар ҳам ўз фаолитялари ва хатти ҳаракатларини шу ҳадгача кенгайтира олмасликлари аниқ эди.

Такфирий террористлар нафақат Сурия ва Ироқда балки Миср, Ливия ва Тунисм каби Африка шимолидаги кўп мамлакатларда ҳам фаолият олиб боришмоқда.

Фикрлашга ундайдиган масала ҳам шудирки,  Арабистон режими томонидан ҳимоя этилаётгагн террорчилик гуруҳлар хусусан ИШИД ва Алқоида каби террорчилик  гуруҳларнинг оқимлари турли номлар жумладан Ансор Ашшариъа, Букуҳаром, Ашаббоб номлари билан Африка, Осиё ва ҳатто Европада фаолият қилишмоқда ва бу масала халқаро хавфсизлиги учун жиддий хавф хатар ҳисобланади.

 

    

Ёрлиқ