май 04, 2023 15:52 Asia/Tashkent
  • Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида 3 фаластинлик шаҳид бўлди
    Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида 3 фаластинлик шаҳид бўлди

Сионистик режим босқинчи кучлари Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги Ноблус шаҳридаги уйга босиб қириб 3 фалстинликни шаҳид қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, сионистик режим жангарилари ва аҳоли пунктларига яшайдиган сионистлар ҳар куни турли баҳоналар билан Фаластиннинг мазлум халқига ҳужум қилиб уларни шаҳид қилади, ярадор этади ва ҳибсга олади. Фаластинликлар ҳам сионистларнинг жиноятларига жавобан  қаршилик кўрсатиш амалиётлари ўтказишмоқда.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишча сионистик режим жангарилари Ноблусдаги уйга шафқатсиз ҳужум уюштирганидан сўнг бир нечта фаластинлик шаҳид бўлди.

Фаластин Соғлиқни  сақлаш вазирлиги ҳозирга қадар Ноблусдаги икки шаҳиднинг жасадлари қайтарилганини ҳам таъкидлади.

Сионистик режим армиясининг радиоси, бугунги шаҳидлар яқинда Ал-Ағвор амалиётини амалга оширганликлари ва Ҳамас ҳаракатининг аъзолари эканлигини эълон қилди.

Ал-Ағвор амалиётида баъзи фаластинликлар Иорданиянинг Ғор ҳудудидаги Алҳумро минтақасида аҳоли пунктларда яшайдиган сионистлар машинасини ўққа тутдилар ва  натижада икки сионист ҳалок бўлди ва бир сионист яраланди.

Ёрлиқ