Ислом ҳамкорлик ташкилоти: Сионистик режимнинг ҳаракатлари минтақа барқарорлигини бузмоқда
(last modified Fri, 05 May 2023 08:50:40 GMT )
май 05, 2023 13:50 Asia/Tashkent
  • Ислом ҳамкорлик ташкилоти: Сионистик режимнинг ҳаракатлари минтақа барқарорлигини бузмоқда
    Ислом ҳамкорлик ташкилоти: Сионистик режимнинг ҳаракатлари минтақа барқарорлигини бузмоқда

Ислом ҳамкорлик ташкилоти сионист режимнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳрига ҳужуми ва уч фаластинлик ёшнинг шаҳид қилишини қоралади.

Пайшанба куни сионист босқинчи кучлар Наблус шаҳридаги уйга бостириб кириб, ҲАМАСга аъзо бўлган уч Фаластин фуқароси Ҳасан Қатнаний, Моаз ал-Масрий ва Иброҳим Жабрни шаҳид қилишди.

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ўз баёнотида сионистларнинг бу жиноятини халқаро қонунларни очиқдан-очиқ бузиш деб баҳолади ва бу режим ўз ҳаракатлари билан минтақани беқарорлаштираётганига урғу берди.

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ушбу жиноят оқибатлари учун сионистик режимни жавобгар деб ҳисоблади ва бу ҳаракатлар минтақада кескинлик ва беқарорликнинг кучайишига олиб келишини таъкидлади.

Бу ташкилот, шунингдек, халқаро кучларни сионистик режимнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги жиноятларига аралашиб, жазолашга чақирди.

Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти сионистларнинг Наблусга уюштирган ҳужуми чоғида 152 киши, жумладан бир неча талаба ҳам бўғилиш ҳолатига тушганини маълум қилди.

Шунингдек, кеча тушда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги сионистлар томонидан отиб ўлдирилган 26 ёшли фаластинлик қизнинг шаҳид бўлганини эълон қилди.

Сионистларга қарши операцияни режалаштирган бу ёш фаластинлик қиз Наблус жанубидаги "Ҳавара" ҳудудида шаҳид бўлди.