Тел-Авивга қарши ҳужум уюштирилди;Бен Гурион аеропорти фаолияти тўхтатилди
Тел-Авивдаги Бен Гурион аеропорти Фаластин қаршилик гуруҳлари томонидан ракета ҳужумлари ортидан ёпилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, сионист манбалар Ғазо секторидаги Фаластин қаршилик кучларининг Тел-Авив шаҳрига ракета ҳужуми уюштирилганини эьлон қилган. Сионистик режим матбуоти ҳам Тел-Авивда хавотир қўнғироғи янграб, хавфсизлик ҳолати туфайли Бен Гурион аеропортидан барча парвозлар тўхтатилганини эълон қилди.
Баъзи манбалар, шунингдек, Ғазога туташ сионист аҳоли пунктларига қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг ракета ҳужумлари ортидан бир неча сионист яралангани ҳақида хабар берган.
САМА ахборот агентлиги, шунингдек, хавфли сиреналар Ришон Летзион шаҳри, Нахал Оз шаҳарчаси ва Беершебадаги Палмачим авиабазасида янгради.
Шунингдек, сионистик режим ОАВлари босиб олинган ҳудудларнинг бир қанча ҳудудларида телефон линиялари вайрон қилингани ва узилгани ҳақида хабар берган.
Шу билан бирга, сионистик режимнинг 13-каналининг хабар беришича, Фаластин қаршилик гуруҳлари ўтган соатларда босиб олинган ерлар томон 100 га яқин ракета отган.
Сионистик режим матбуоти ҳам ҳозиргача сионист аҳоли пунктларига камида 26 та ракета учирилгани ҳақида хабар берди.
Кеча (сешанба) тонгда Сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазо секторига ҳужум уюштирди, натижада 15 нафар фаластинлик, жумладан, “Исломий жиҳод” ҳаракатининг уч нафар юқори мартабали қўмондони, бир неча аёл ва болалар шаҳид бўлди, яна 20 нафари яраланди.