Сионистик манбалар:Исроилга 500 та ракета учирилди
(last modified Thu, 11 May 2023 06:58:25 GMT )
май 11, 2023 11:58 Asia/Tashkent

Сионист манбалар қаршилик кучларининг Ғазо секторига қарши янги тажовузга ракета жавоби пайтида босиб олинган ҳудудларга 500 га яқин ракета отилганини эьлон қилди.

Сешанба кунидан бери сионистик режим қирувчилари Ғазо секторига ҳужум уюштирди, бу эса Фаластин қаршилик кучларининг ракета жавобига учради.

Фаластин қаршилик кучлари сионистик режим жиноятларига биринчи ракета жавобида босиб олинган ҳудудлардаги сионист аҳоли пунктлари томон юзлаб ракета отди.

Фарс ахборот агентлигининг хабарига кўра, сионистик режим матбуоти бугун (11-май, пайшанба) Фаластин қаршилик гуруҳларининг ушбу режимнинг Ғазо секторидаги тажовузининг иккинчи кунидаги жавоби чоғида, кеча (10-май, чоршанба) 500 дан ортиқ ракеталар бу режим томонга учирган.

Бу ҳақда сионистлар армияси матбуот котиби маълум қилди:“Ал-Дара ва аш-Шам” (“Қалқон ва ўқ”) операциясининг учинчи кунига кириб, биз Ғазо секторидаги 158 та нишонга ҳужум қилдик, Ғазо секторидан бизга 507 та ракета учирилди”.

 

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни эрталаб сионист муваққат режимнинг жиноий ҳужумлари давом этиши ва Хон Юнисда Исломий жиҳоднинг қўмондони террор қилиниши билан бир вақтда, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги сешанба куни эрталабдан бошлаб ва сионистик режимнинг Ғазо секторига босқинчи ҳужумлари бошланганидан бери 25 киши шаҳид бўлди, 76 киши ярадор бўлди.