Қаршилик гуруҳлар босиб олинган минтақага 850 дан ортиқ ракета отди
(last modified Fri, 12 May 2023 07:55:56 GMT )
май 12, 2023 12:55 Asia/Tashkent
  • Қаршилик гуруҳлар босиб олинган минтақага 850 дан ортиқ ракета отди
    Қаршилик гуруҳлар босиб олинган минтақага 850 дан ортиқ ракета отди

Фаластин Қаршилик кучлари сионистик режимнинг Ғазога ракета ҳужумларига жавобан ишғол этилган ҳудудларни 850 дан ортиқ ракета билан нишонга олди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган сешанба эрталаб  сионистик режим қирувчи самолётлари  оғир ҳужумлари билан Ғазо бўлгасини нишонга ола бошлади.

Сионистларнинг ҳужумига жавобан, Фаластин қаршилик гуруҳлари чоршанба куни Тел-авив ва босиб олинган ҳудуддаги бошқа сионистик шаҳарчаларни ракеталар билане нишонга олди.

Ал-Жазира ахборот телеканалининг хабар қилишича сионистик режим ОАВлари Ғазо бўлгасига қарши уруш бошланганидан бери Ғазо ҳудудидан бу режим томнидан 866 та ракета отилганини маълум қилди.

Бу эса сионистик режимнинг Ғазо ҳужумларини давом этаётгани ва Фаластиннинг Рафаҳдаги қишлоқ хўжалик ерларини нишонга олаётгани пайтига тўғри келмоқда.

Хабарга биноан, сиоинстик режим жангарилари  Дейр-ал-балаҳ шарқидаги Фаластин қаршилик кучларини кузатув марказлардан бирини нишонга олди ва Рафаҳ шарқидаги Ат-танавур ҳудудида портлашлар овози этилитган.

Бошқа хабар кўра,  36 яшар Алён Ато Алён Абуводийни шаҳид бўлиши билан сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши ҳужумлада фаластинлдикларнинг шаҳидлар сони 31 кишига етди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам Ғазо сектори марказидаги Ан-Нусират лагерига сиоинсти крежим қирувчиларининг ҳужумида яна бир фаластинлик шаҳид бўлганини хабар қилди.

Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазириги ҳам сўнгги 3 кун ичида  100 дан ортиқ одам тан жароҳати олгани ва ярадорлардан баъзиларини аҳволи оғир деб қўшимча қилди.

Сионистик режмнинг Ғазо бўлгасига қарши ҳужумлари бугунгача давом этмоқда.

Ёрлиқ