Ироқнинг Мосел шаҳрини озод этиш амалиёти давом этмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i8350-Ироқнинг_Мосел_шаҳрини_озод_этиш_амалиёти_давом_этмоқда
Ироқнинг Мосел шаҳрини озод этиш амалиётида Ироқ халқ кўнгилли кучлари ушбу шаҳар йўналишида Телефар стратегик ҳаво базасига 25 километр яқинлашиб қолишди
(last modified 2018-08-22T17:48:22+00:00 )
ноябр 09, 2016 19:28 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Мосел шаҳрини озод этиш амалиёти давом этмоқда

Ироқнинг Мосел шаҳрини озод этиш амалиётида Ироқ халқ кўнгилли кучлари ушбу шаҳар йўналишида Телефар стратегик ҳаво базасига 25 километр яқинлашиб қолишди

Ироқнинг Мосел шаҳрини озод этиш амалиётида Ироқ халқ кўнгилли кучлари ушбу шаҳар йўналишида Телефар стратегик ҳаво базасига 25 километр яқинлашиб қолишди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун чоршанба куни Ироқнинг Бадр ташкилоти қўмондонларидан бўлмиш Карим Алавийнинг айтишича, ушбу базанинг озод этилиши билан халқ кўнгилли кучлари мазкур ҳаво базасини Моселни озод этиш амалиётини давом эттириш учун халқ кўнгилли кучларининг қўшма штаби сифатида фойдаланади. Ироқнинг ушбу халқ кўнгилли қўмондонининг таъкидлашича, халқ кўнгилли кучлари ғарбий йўналишга кириб олиб Моселдан Сурияга қараб борадиган ИШИД террорчилик гуруҳининг барча йўлларини ва ёрдамларини тўсиб қўйишди. Айни пайтда туркман ва шиалар яшайдиган Телефар шаҳрига етиб келишди.