Туркияда президентлик ва парламент сайловларининг бошланди
(last modified Sun, 14 May 2023 05:33:53 GMT )
май 14, 2023 10:33 Asia/Tashkent
  • Туркияда президентлик ва парламент сайловларининг бошланди
    Туркияда президентлик ва парламент сайловларининг бошланди

Туркияда 13-президентлик ва 28-парламент сайловлари бугун (якшанба), 2023-йил 14-май куни мамлакат бўйлаб соат 08:00да (маҳаллий вақт билан) бошланди ва 17:00га қадар давом этади.

Анадолу агентлиги маълумотларига кўра, Туркия бўйлаб 973 сайлов округи ва 1094 та сайлов округида бу ўринда 5 йил қолиши керак бўлган президентни сайлаш учун 191 мингдан ортиқ сайлов қутилари ўрнатилган.

Бу сайловда Туркияда 60 миллион 697 минг 843 малакали сайловчи овоз беради ва бу сайлов даврида 4 миллион 904 минг 672  киши биринчи марта  иштирок этади. Шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида 53 минг 172 киши овоз беришда иштирок этмоқда.

Мамлакат партиясидан Моҳаррам Инженинг истеьфога чиқиши билан “Республикачи” коалиция номзоди Ражаб Тоййиб Эрдўғон, “Миллет” коалиция номзоди Камол Қиличдарўғли ва “Ата”  коалицияси номзоди Синан Ўған бу сайловда қатнашмоқда. Шунингдек, бу сайловда 24 партия ва 151 мустақил номзод Туркия парламентида ўрин олиш учун қатнашади.

Туркия Олий Сайлов Кенгаши раҳбари Аҳмет Енер, 3 кун олдин  рақобатни давом эттиришдан чекинган чекинган Моҳаррам Инженинг овозлари саналганини ва овоз бериш куни якунида ҳақиқий эканлигини маьлум қилди. Енернинг бу баёнотлари мухолифатнинг кескин муносабатига дуч келди ва улар буни Эрдўғаннинг бу сайловда ғалаба қозониш йўли деб атади.

Туркия Олий сайлов кенгаши бугун кечқурун соат 23:59 га қадар президентлик сайловларининг норасмий натижаларини эълон қилади.