Туркия президенти сайловларнинг иккинчи босқичини ўтказишга тайёрлигини маълум қилди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳукмрон " Адолат ва тараққиёт"партияси " қароргоҳи орлдида сўзлаган нутқида, сайловларнинг иккинчи босқичини ўтказишга тайёрлигини билдирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ўз сўзлаорида " мамлакатимиз сайловларнинг натижаси қандай бўлишидан қатъий назар, мен танланганимдан қатъий назар Туркиянинг 56 миллион фуқаросига миннатдорчилик билдираман деб қўшимча қилди.
Эрдуған Туркиядаги сайловларнинг иккинчи босқичини ўтказишга тайёрлигини маълум қилиб, навбатдаги сайловда ҳам ғалаба қозонишимизга ишончимиз комил деб айтди.
Туркия президенти халқнинг овоз бериш марказларида қатнашиб демократияга содиқ қолгани ва бу сайловда Туркия халқининг ғолиб эканлигини билдирди.
Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тойиб Эрдуған бу мамлакатнинг сайловлар учун энг яхши тизимлардан бирига эга эканлигига диққат қаратиб, сайловчиларнинг хоҳиш-иродасни ҳурмат қилиш керак биз барча партиялардан ўзларининг демкратик етуклигини кўрсатишлари кутамиз деб таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз Туркияда президентлик сайловларнинг иккинчи босқичи 28 май куни бўлиб ўтишини кутмоқда.