Босқин остидаги Фаластинда Нетаняхуга қарши намойишлар давом этмоқда
(last modified Sun, 21 May 2023 05:44:46 GMT )
май 21, 2023 10:44 Asia/Tashkent
  • Босқин остидаги Фаластинда Нетаняхуга қарши намойишлар давом этмоқда
    Босқин остидаги Фаластинда Нетаняхуга қарши намойишлар давом этмоқда

Ишғол қилинган ҳудудлар аҳолиси шанба куни кетма-кет 20-ҳафтадан бери сионистик режим Бош вазири Бенямин Нетаняху ва унинг суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш режасига қарши намойиш ўтказди.

ИРНА хабарига кўра, иброний манбалар 150 мингдан ортиқ исроиллик Нетаняху ҳукумати ва унинг турли шаҳарлардаги суд тўнтаришига қарши кўчаларга чиққанини эьлон қилди.

Айтилишича, биргина Тел-Авив шаҳрида 100 мингга яқин одам кўчага чиқиб, Нетаняху ҳукуматига қарши шиорлар айтишган.

Нетаняхунинг суд-ҳуқуқ ислоҳоти режасига қарши намойишларнинг давом этиши уни бу режани вақтинча тўхтатишга мажбур қилди.

Нетаняху вазирлар маҳкамасининг суд-ҳуқуқ ислоҳоти сифатида танилган лойиҳасида суд тизимининг ваколатлари қисқартирилади ва бу режимда ижро ва қонун чиқарувчи ҳокимиятларнинг кучи ва мавқеи мустаҳкамланади.

Ушбу режада сионистик режим вазирлар маҳкамасининг суд маслаҳатчиси ваколатлари ҳамда ушбу режимнинг бошқа вазирликлари адлия маслаҳатчилари ваколатлари олиб қўйилади ва вазир ўз кабинетидаги ҳар қандай адлия маслаҳатчисини лавозимидан четлаштириш ёки тайинлаш имкониятига эга бўлади.

Ёрлиқ