Сионистик режим жангариларининг Ноблусга қарши ҳужумида 3 фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Mon, 22 May 2023 05:23:51 GMT )
май 22, 2023 10:23 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жангариларининг Ноблусга қарши ҳужумида 3 фаластинлик шаҳид бўлди
    Сионистик режим жангариларининг Ноблусга қарши ҳужумида 3 фаластинлик шаҳид бўлди

Сионистик режим жангариларининг Иордания дарёсининг ғарбий соҳили шимолида жойлашган Ноблусдаги Балота лагерига уюштирган ҳужумида ҳозиргача 3 фаластинлик шаҳид бўлгани хабар қилинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, сионистик режим жангариларининг ҳужуми ортидан Фаластин қаршилик кучлар ва фаластинлик ёшлар улар билан тўқнашдилар ва оқибатда 3 нафар фаластинлик ёш шаҳид бўлди яна бир неча фаластинлик яраланди.

Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти ҳам 32 ёшли Муҳаммад Билол Зайтун ҳам Балота лагерида сиоинстик жангарилари томонидан ўққа тутилганида шаҳид бўлгани аммо қолган икки фаластинлик шаҳиднинг шахси ҳозиргача аниқланмаганини эълон қилди.

Маҳаллий манбалар ҳам сионистик режим жангарилари  тиббиёт ва ёрдам кучларини Балота лагерига киришига тўсқинлик қилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз сўнгги кунларда ишғол қилинган ҳудудларда, айниқса ғарбий соҳилда вазият жуда ўзига хос ва фаластинлик кучлар эса сионистларнинг сон-саноқсиз жинятларига  ҳар қандай восита билан жавоб беришмоқда ва бу қаршилик сиоинстлар учун оғир вазиятни келтириб чиқармоқда.