Уммон ТИВ: Эрон ва Белгия икки маҳбусни алмашиш бўйича келишувга эришди
(last modified Fri, 26 May 2023 10:45:22 GMT )
май 26, 2023 15:45 Asia/Tashkent
  • Уммон ТИВ: Эрон ва Белгия икки маҳбусни алмашиш бўйича келишувга эришди
    Уммон ТИВ: Эрон ва Белгия икки маҳбусни алмашиш бўйича келишувга эришди

Уммон ТИВ, Белгия ва Эрон ўртасидаги икки давлатнинг ҳибсга олинган фуқароларини озод қилиш учун бу мамлакатнинг воситачи бўлгани ва озод қилинган икки шахс Масқатга олиб келинишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июль ойида Эрон диплмотларидан бири, Асадуллоҳ Асадий Германиянинг Бавария шаҳрида сиёсий дахлсизликка эга бўлганига қарамай Венадаги қароргоҳига қайтаётганида ноқонуний равишда ҳибсга олинган эди. Бу эронлик дипломатни 2018-йил октябр ойида Германиянинг Карлсруҳа судининг ноқонуний қарори  билан бир юз бир кунлик ҳибсга олинанидан кейин, Белгияга олиб келинганди.

Ўтказилганидан кейин Белгиянинг  "Antverpen"  суди 1961 йилги Вена конвенсияси бўйича Асаднинг дипломатик дахлсизлигига зид равишда ҳамда ноқонуний шаклдаа йигирма йиллик қамоқ жазсосига ҳукм қилди. Эронлик дипломат Асадуллоҳ Асад ҳозирда Белгияда қамоққа олинган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг, Уммон ҳукумати расмий ахборот  агентлигига таяниб хабар қилишича, Уммон ТИВ бугун 26-май тарқатган баёнотида Эрон ва Белгия томонидан озд этилган одамлар бугун  Масқатга олиб келинишини ҳам қўшимча қилди.

Белгия Бош вазири Александр де Кроу ҳам бу хабарни тасдиқлаб Эрон белгиялик маҳбусни озод қилгани ва энди  ватанига қайтиб келаётганини ҳам маълум қилди.

Сўнгги хабарларга кўра, Эрон ТИВ раҳбари ҳам Белгияда ҳибсгатолинган эронлик дипломатнинг қайтиб келаётгани ҳақида маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Абдуллоҳиён ўз твитерида Уммон ҳукуматининг саъй -ҳаракатларини қадрлаб,  5 йилдан ортиқ Белгия қамоқхонасида сақланган бегуноҳ эронлик дипломат Асадулоҳ Асад  энди ватанга қайтмоқда ва тез орада Эронга киради деб ёзди.