Америка Ироқнинг Мосул шаҳрига 13 минг ИШИД оиласини кўчиришни режалаштирмоқда
Америка Суриядаги ал-Ҳол лагеридан ИШИД унсурлари оилаларидан 13 мингга яқин одамни Мосулдаги ал-Жада лагерига ўтказишни режалаштирмоқда.
Ал-Малоума ахборот сайтига кўра, хабардор сиёсий манба шундай деди:Америка Суриядаги ал-Ҳол лагеридан ИШИД террорчи унсурлари оилаларидан 13 мингга яқин одамни Мосулдаги ал-Жада лагерига кўчиришни режалаштирмоқда; Бундан мақсад ушбу террористик гуруҳ фаолиятининг қайта тикланишини таъминлашдир.
Ушбу сиёсий манба қўшимча қилди:ИШИД ва Америка ўртасидаги ҳамкорлик Сурия ва Ироқда кўп марта исботланган, албатта кўплаб америкалик сиёсатчилар ИШИДни Америка томонидан яратилганини тан олишган.
Бу манба, АҚШ энг кўп бўлмаган ҳолда, бу йил охиригача ал-Ҳол лагерини ёпишни режалаштираётганини таъкидлаб, давом этди:Бу ҳаракат озод қилинган вилоятлар хавфсизлиги ва барқарорлигини бузиш ва бу мамлакатда тартибсизликлар келтириб чиқариш учундир.
АҚШнинг собиқ президенти Жон Кеннедининг жияни Роберт Кеннеди Вашингтон ўз қўшинларининг Ироқда бўлишини узайтириш учун сиёсий сабаб қидираётганинига ишора қилиб, аниқлик киритди:Ироқ АҚШнинг Суриядаги барча ИШИД оилаларини бу мамлакатга қайтариш режасига қарши чиқди.
Ироқдаги хавфсизлик бўйича экспертлардан бири Аднан ал-Каноний ҳам Вашингтоннинг Бағдоддаги элчиси Элина Романовский Ироқ хавфсизлиги ва минтақа барқарорлигини бузиш режасини бошқараётганини ошкор қилди.
Ал-Каноний қўшимча қилди:Америка элчисининг ИШИД оилаларини ал-Ҳол лагеридан Ироқ тупроғига кўчиришга уриниши Ироқ хавфсизлигини бузишга қаратилган янги уринишдир.
Ал-Ҳол лагери Сурия ва Ироқнинг умумий чегараларидан 15 километр узоқликда жойлашган ва Ироқ ва Суриядаги ИШИД унсурларининг энг йирик лагери ҳисобланадики, АҚШ ҳомийлиги остидаги Сурия демократик кучлари томонидан бошқарилади.