Мисрнинг сионистик кучларга қарши ҳарбий ҳаракатининг акси этиши
Миср ва босиб олинган Фаластин чегарасида уч сионист аскар ҳалок бўлгач, Мисрдаги ижтимоий тармоқларда Жанди_мисри (Миср аскари) хештеги трендга айланди.
Шанба куни, баъзи сионист аскарлар Миср чегарасига кирганларидан сўнг, бир мисрлик аскар улар билан уч марта тўқнашди, бунда уч сионист аскари ҳалок бўлди.
Бу можаро Ғазо секторидаги Рафаҳ ўтиш жойидан 40 километр узоқликдаги Ницана ўтиш жойида содир бўлган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Миср чегара полиция кучларидан бири томонидан босиб олинган Фаластин билан чегарада амалга оширилган амалиёт ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, айниқса мисрлик фойдаланувчиларнинг эьтиборини тортди.
Аксарият кибермакон фойдаланувчилари ушбу операцияни Миср ҳарбийларининг бундан 38 йил аввал 1989-йил октабр ойида босиб олинган Фаластин яқинидаги чегара пунктида бўлиб ўтган ва 5 нафар сионист аскарнинг ўлимига сабаб бўлган “Сулаймон Хотир” операциясини эслатади, деб ҳисоблашган.
Абдул Азиз Абу Алиан исмли ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири шундай деб ёзган:3 сионист аскарини ўлдирган мисрлик аскарнинг шаҳид бўлиши бизга бутун бир патрулни ўлдирган шаҳид Сулаймонни эслатади.
Эссам исмли яна бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси шундай деб ёзган:Бугун биз янги Сулаймон Хотирнинг гувоҳи бўлдик, Аллоҳ уни шаҳидлардан қабул қилсин.
Ҳоссам Ал-Далакий ҳам бу мисрлик аскарни Миср мусулмон халқининг қаҳрамони сифатида тилга олган.
Аҳмад Атвон ҳам бу борада шундай ёзган:Мисрда ҳали ҳам Сулаймон Хотир каби одамлар бор, биз Исроилни ҳеч қачон тан олмаймиз.