Сионистлар орасида руҳий касалликларнинг кескин кўпайди
-
Сионистлар орасида руҳий касалликларнинг кескин кўпайди
Сионистик оммавий ахборот воситалари сионистик кўчманчилар ўртасида ташвиш ва тушкунлик кучайиб бораётганидан хавотирбилдирди.
Сионистик режимнинг "24 И" веб-сайти ўз ҳисоботида кескин геосиёсий вазият, режимнинг сиёсий ва иқтисодий келажаги ва корона вирусидан кейинги босимлар ҳақида хавотирлар кучайганини эълон қилди, бу эса сўнгги йилларда исроилликлар орасида антидепрессантлар ва ташвишга қарши дориларнинг рецепти сезиларли даражада ошишига олиб келди.
Бу хабарга кўра, сионист оммавий ахборот воситалари Фаластиннинг қаршилик кўрсатиш амалиётларининг кучайиши туфайли руҳий даволанишга муҳтож бўлган исроиллик кўчманчилар сони сезиларли даражада ошгани ҳақида хабар берган.
Баъзи режим соғлиқни сақлаш мутахассисларининг фикрига кўра, аксарияти аёллар бўлган ҳар учинчи сионист кўчманчи мунтазам равишда тўсатдан қўрқув ва хавотир ҳужумларидан азият чекади ва уларнинг сони анча юқори.
Сионистларнинг “Едиот Аҳаронот” газетаси ҳам шу мазмунда “Руҳий даволанишга муҳтож исроиллик мурожаатчилар сони ортди” деб ёзди.
"Вала" сионист оммавий ахборот воситалари ҳам ўз ҳисоботида сионистик режим ёшларнинг 20 фоизи ўз жонига қасд қилишга мойил эканлигини ёзиб, сионистлар орасида умидсизлик ва руҳий тушкунлик кучайиб бораётганига ишора қилди.
Аввалроқ, сионистларнинг "Ҳааретз" газетаси, "Жалил" ғарбидаги сионист кўчманчи аҳоли пунктларига қаршилик ракеталари тонидан ўққа тутилиши исроилликларнинг соғлиқни сақлаш ва даволаш марказларида психологик ёрдам сўрашлари ортишига сабаб бўлганини эълон қилган эди.
Сионистик ОАВлар “Сор ал-Аҳрор” (Озод қилувчиларнинг қасоси) операциясидан сўнг режимнинг тиббиёт ва соғлиқни сақлаш марказлари психологик ёрдам сўраб мурожаат қилувчилар сони кескин ошгани ҳақида хабар беришди. Чунки ўша пайтда режим кўчманчилари ўртасида қаршилик ракеталаридан қўрқиб, ваҳима пайдо бўлган эди.
9-май, сешанба куни эрталаб Сионистик режим армияси Ғазо секторига қарши “Қалқон ва ўқ” деб номланган янги ҳарбий операцияни бошлаб юборди, натижада 35 нафар фаластинлик шаҳид бўлди, камида 150 нафари яраланди.
Сионистик режим Ғазо секторига бостириб киришининг иккинчи куни (чоршанба) Фаластин қаршилик гуруҳлари муштарак палатаси ҳам “Сор ал-Аҳрор” (Озод қилувчиларнинг қасоси) амалиётини бошлаб юборди ва босиб олинган ҳудудларга мингдан ортиқ ракета отди.