Наблус ва Хевронга сионистлар босқин уюштирди
-
Наблус ва Хевронга сионистлар босқин уюштирди
Сионистик режим аскарлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Наблус ва Хеврон шаҳарлари ҳудудларига ҳужум қилди.
Шаҳаб Неwс веб-сайтига кўра, сионист аскарлар бугун эрталаб Наблус жанубидаги Ятма қишлоғига бостириб кириб, бир неча фаластинликни ҳибсга олган.
Сионист кучлар Наблус жанубидаги Бейта аҳоли пунктида ҳам рейд уюштириб, бир қанча фаластинликларнинг уйларида тинтув ўтказди.
Бу ҳужумлар чоғида фаластинлик ёшлар сионистлар билан тўқнашиб, уларга тош ва молотов коктейли отди.
Шунингдек, Тубаснинг шарқидаги сионист режим қўшини патрули қаршилик жангчилари нишонига тушди.
Сионистлар ўзларининг босқинси мақсадларига эришиш учун ҳар куни Фаластиннинг турли ҳудудларига ҳужум қиладилар ва фаластинликларни шаҳид ва ярадор қилишади ёки ҳибсга олишади ва қамоққа юборишади. Фаластинликлар ҳам бу жиноятларга жавобан сионистларга қарши амалиётлар олиб боради.