июн 20, 2023 11:52 Asia/Tashkent
  • Ироқ шимолида икки турк аскари ҳалок бўлди
    Ироқ шимолида икки турк аскари ҳалок бўлди

Туркия Мудофаа вазирлиги Ироқ шимолида икки аскарининг ҳалок бўлганини маьлум қилди.

Туркия Курдистон ишчилар партиясини (ПКК) бўлгинчи деб тан олди ва бу партия номини террорчи гуруҳлар рўйхатига киритди. Бу партияга қарши курашни давом эттириш Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва ҳукмрон партия (Адолат ва тараққиёт) номзодининг май ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида берган асосий ваьдаларидан бири эди.

Вақти-вақти билан Туркиядаги хавфсизлик манбалари Сурия ёки Ироқдаги ноқонуний трансчегаравий ҳарбий амалиётларда турк аскарларининг ўлдирилгани ҳақида маьлумотларни эьлон қилади.

Эрон тедлерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркия Мудофаа вазирлиги Ироқ шимолидаги Панжеҳ Килид операция ҳудуди деб номланувчи операция ҳудудида мамлакат армиясининг икки нафар оддий зобити ҳалок бўлганини маьлум қилди.

Мудофаа вазирлиги эълонига кўра, бу икки киши кеча якшанба куни қўлбола портловчи қурилманинг портлаши оқибатида яраланган ва шифохонага етказилган. Аммо бу икки аскар олган жароҳатлари оғирлиги туфайли ҳалок бўлган.

Бу манба Курдистон ишчилар партияси (ПКК) турк ҳарбийлари йўналишидаги портлаш учун масьул эканини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, Бағдод ва Дамашқ Туркия армиясининг ПКК аьзоларига қарши кураш баҳонасида Ироқ ва Сурияга ҳарбий аралашувига бир неча бор норозилик билдирган эди.

Ёрлиқ