Женин шаҳрида беш нафар фаластинлик шаҳидлар дафн этилди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i85070-Женин_шаҳрида_беш_нафар_фаластинлик_шаҳидлар_дафн_этилди
Фаластин халқи Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин шаҳрида 5 Фаластинлик шаҳиднинг дафн маросимида иштирок этди.
(last modified 2023-06-20T09:46:36+00:00 )
июн 20, 2023 12:16 Asia/Tashkent
  • Женин шаҳрида беш нафар фаластинлик шаҳидлар дафн этилди
    Женин шаҳрида беш нафар фаластинлик шаҳидлар дафн этилди

Фаластин халқи Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин шаҳрида 5 Фаластинлик шаҳиднинг дафн маросимида иштирок этди.

Душанба куни сионист аскарлар Женин лагерида ҳарбий амалиёт уюштирди ва бу ҳужумда 5 нафар фаластинлик, жумладан бир бола шаҳид бўлди, 91 киши яраланди.

Эрон тедлерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Женин шаҳрида яшовчи юзлаб фаластинлик беш нафар фаластинлик шаҳидларни дафн қилиш маросимида иштирок этиб, уларнинг оила аьзолари билан бирдамлик билдирган.

Фаластинлик мотамчилар сионистик режимнинг Женин лагеридаги жиноятини қоралаб, Ғарбий Соҳилдаги Фаластин қаршиликларини қўллаб-қувватладилар.

Сионистик оммавий ахборот воситалари эълон қилдики, Жениндаги қаршилик кучларининг режали пистирмаси Сионистик режим аскарларини ҳайратда қолдирди ва бу ишғолчи армиянинг эътирофларига кўра, бир қанча аскарнинг яраланиши ва уларнинг зирҳли машинасининг йўқ қилинишига олиб келди.