Рамаллаҳ шимолида сионист аскарлар томонидан фаластинлик ёш йигит шаҳид қилинди
Рамаллаҳ шимолидаги Умму Сафа қишлоғи аҳолисининг маршига сионист аскарларининг ҳужуми оқибатида бир фаластинлик ёш шаҳид бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Рамаллаҳ шимолидаги Умму Сафа қишлоғида ўтган жума оқшомида Сионистик режим ҳарбийларининг ўқлари остида қолган Абд ал-Жавад Ҳамдан Салиҳ номли фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу йигитнинг кўкрагидан оғир жароҳат олгани ва шифохонага ётқизилганидан кейин вафот этганини маълум қилди.
Умму Сафо қишлоғи қишлоқ аҳолисининг жанубий кириш эшиги яқинида сионистик аҳоли пункти қурилишига қарши норозилик маршини тайёрлаш учун қишлоқ кенгаши майдонида жума намозини ўқиши билан бир вақтда кўп сонли сионист аскарларнинг мавжудлигига гувоҳ бўлди.
Умму Сафо кенгаши аьзоси Муҳаммад Баҳр шундай деди:Фаластин намойишлари билан бир вақтда сионист кучлар Умму Сафо қишлоғига кириш йўлларини беркитиб, бинолар ва баланд ҳудудларга ўз аскарларини жойлаштирди. Кўчманчилар Исроил аскарлари кўмагида Фаластин фуқароларини таёқ ва тошлар билан нишонга олдилар.
Умму Сафо қишлоғи бир неча ҳафтадан бери сионист кўчманчиларнинг тинимсиз ҳужумларига гувоҳ бўлиб келмоқда.