21 йиллик қамоқ жазосини бошдан кечирган фаластинлик асир озодликка чиқди
Фаластинлик маҳбус сионистик режим ишғолчи қамоқхоналарида 21 йиллик асирликдан сўнг озод этилди.
Фаластин ҳуқуқий институтларининг эьлонига кўра, айни дамда сионистик режим қамоқхоналарида сионистик режим жиноятларига дучор бўлган 5000 га яқин фаластинлик маҳбус, жумладан, 41 нафар аёл ва 140 нафар бола бор.
Ал-Маядеен тармоғига кўра, 45 ёшли фаластинлик маҳбус Халид Жуҳини Ал-Сварке умрининг йигирма йилдан кўпроқ вақтини Сионистик режим қамоқхоналарида ўтказганидан сўнг босқинчилар қўлидан озод қилинган.
Фаластин Асирлар ва озод қилинганлар вазирлиги Исроил ишғолчи ҳукумати Ғазо шаҳридаги ал-Сваркени озод қилганини маълум қилди.
Сионистик ишғолчи режим 2002-йил 14-июлда Ғазо сектори марказидаги Дайр ал-Балоҳ шаҳрида Асир ал-Сваркени ҳибсга олди ва 21 йилга озодликдан маҳрум қилди.