Рамаллаҳда фаластинлик ёшлар йигит шаҳид қилинди
Фаластинлик манба Рамаллаҳда сионист аскарлар қўлида фаластинлик ёш йигитнинг шаҳид бўлганини хабар қилди.
Сионистлар ўзларининг босқинчилик мақсадларига эришиш учун ҳар куни Фаластиннинг турли ҳудудларига ҳужум қиладилар ва фаластинликларни жароҳатлайдилар, шаҳид қиладилар ёки қамоққа жўнатадилар.
“Шаҳаб” ахборот агентлиги хабарига кўра, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Себастия шаҳрида (Рамаллоҳ шимолида) сионистлар томонидан тўғридан-тўғри отишма натижасида фаластинлик 18 ёшли Ҳани Фузи ҳалок бўлган.
Фаластинлик бир манбанинг хабарига кўра, Наблус шимоли-ғарбида сионистлар ишғолининг тўғридан-тўғри отишмасидан яна икки фаластинлик ёш ҳам яраланган.
Ахборот манбалари, шунингдек, яна бир ярадорнинг аҳволи оғир эканини маълум қилди.
Кеча (жума) 17 ёшли фаластинлик ўсмир Муҳаммад Ал-Байд сионистлар томонидан Рамаллаҳ шимолидаги “Умму Сафо” қишлоғига ҳужуми натижасида шаҳид бўлди.
Охирги ойларда Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Фаластин фуқароларининг сионист ҳарбийлар ҳужумларига қарши қаршиликлари ва фаластинлик жангчиларнинг сионистларга қарши қуролли курашлари кучайганига гувоҳ бўлди.
Бу ҳолат сионистик режимнинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарларини жуда хавотирга солди; шу қадарки, болалар ва ўсмирларни қурол билан нишонга олмоқдалар.