Сионистик режим аҳолисининг аксарияти фуқаролар урушининг бошланишидан хавотирда
(last modified Wed, 26 Jul 2023 07:54:44 GMT )
июл 26, 2023 12:54 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим аҳолисининг аксарияти фуқаролар урушининг бошланишидан хавотирда
    Сионистик режим аҳолисининг аксарияти фуқаролар урушининг бошланишидан хавотирда

Сионистик режим матбуоти томонидан ўтказилган сўнгги сўров натижалари шуни кўрсатадики, “асослиликни тасдиқловчи далилларни бекор қилиш” (суд-ҳуқуқ ислоҳоти) қонун лойиҳаси маьқуллангандан сўнг, босиб олинган ҳудудлар аҳолисининг аксарияти Сионистик режимда фуқаролар уруши бошланишидан қўрқишади.

Ишғол қилинган ҳудудларда суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар тўғрисидаги қонун лойиҳасининг маьқулланишига қарши кенг кўламли қаршилик ва норозилик намойишларига қарамасдан, 2-август, душанба куни сионистик режимнинг ҳукмрон вазирлар маҳкамаси ўз Кнессетдаги (парламент) вакилларининг қўллаб-қувватлаши билан суд-ҳуқуқига ўзгартиришлар киритиш доирасидаги "асослиликни тасдиқловчи далилларни бекор қилиш" тўғрисидаги қонун лойиҳаси тасдиқланди.

Фаластиннинг "Сама" ахборот агентлигига кўра; Суд-ҳуқуқ ўзгаришлари лойиҳаси тасдиқлангандан сўнг, сионистик режимнинг 13-канали эълон қилди:Шу муносабат билан ўтказилган сўровда ишғол қилинган ҳудудлар аҳолисининг 54 фоизи Исроил хавфсизлик тизимига зарар етказилишидан қўрқиши аниқланган. Ушбу сўровга кўра кўчманчиларнинг 28 фоизи ҳам Сионистик режимни тарк этишни ўйлаяпти.

Бундай вазиятда сионистик армия расман эълон қилди:Ушбу режим вазирлар маҳкамасидаги мунозарали суд ўзгаришлари ва бу қонун лойиҳасига норозилик сифатида захирадаги аскарларнинг хизматдан чиқишлари натижасида ушбу ҳарбий муассасага жиддий зарар етказилди ва армия самарадорлиги пасайиб бормоқда.

Сионист Кан тармоғи, шунингдек, сионистлар армияси разведка ва ҳаво кучлари бўлимларидаги юқори мартабали зобитларнинг "жимгина истеъфоси"дан хавотирда эканини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, суд-ҳуқуқ тизимига киритилган ўзгартиришлар доирасидаги “асослиликни тасдиқловчи далилларни бекор қилиш” қонун мазкур режимдаги Олий суд томонидан “асослилик йўқ” деб ҳисоблаган вазирлар маҳкамаси қарорлари ёки тайинловларини бекор қилишнинг олдини олади. Сионистик режим суд тизими энди сионистик режим вазирлар маҳкамаси ва унинг вазирлари қарорларини оқилона эмас деган баҳона билан бекор қилишга ҳақли эмас.

Нетаняхунинг ақлий муҳандислигида ушбу режанинг энг муҳим қисмларидан бири бўлган суд-ҳуқуқ ислоҳоти режасининг биринчи босқичида тасдиқланиши билан ишғол қилинган ҳудудлардаги ички инқироз ҳеч бўлмаганда кейинги бир неча ой давом этадиган кўринади.